Yozma Юклаб олиш

Гапиринг. Yozma ёзади.

Исталган дастурда тугмани босиб туриб гапиринг. Тўғри ёзилган тайёр матн курсор турган жойга тушади.

Windows учун юклаб олиш Windows 10 ва 11. Ҳафтасига 5 000 сўз бепул.

Уч қадам

  1. Caps Lock'ни босиб туринг

    Бошқа тугма ёки сичқонча тугмасини ҳам танлашингиз мумкин.

  2. Оддий гапиринг

    Ўзбекча, русча, инглизча, битта гапда аралаш ҳам.

  3. Қўйиб юборинг

    Матн ўша заҳоти дастурингизда пайдо бўлади.

Ўзбекча учун қурилган

  • Ёзув жойида

    Лотин ёки кирилл, сиз танлаганингиздек. Модел нима деб ёзмасин, матн битта ёзувда чиқади.

  • Уч тил битта гапда

    Русча сўз русча, инглизча сўз инглизча қолади. Таржима қилинмайди.

  • Исталган дастурда

    Telegram, Word, браузер, код муҳаррири. Курсор турган жойга ёзади.

  • Луғат ва қисқартмалар

    Payme, Тошкент, ўз исмингиз тўғри ёзилади. «Манзилим» десангиз, тўлиқ манзил чиқади.

  • Услуб ва тозалаш

    Ээ, ҳмм ва такрор сўзлар кетади. Хат учун расмий ўзбекча, дўстга оддий услуб.

  • Матн йўқолмайди

    Интернет узилса овоз бир неча дақиқа хотирада туради ва қайта юборилади.

Қанчалик тез ёзасиз?

Қуйидаги матнни ёзинг. Вақт биринчи ҳарфдан бошланади.

Ўзбекистонда эрталаб бозорга борган одам ғўза, ўрик ва янги нон ҳақида гаплашади.

Гапларингиз сизники

  • Овоз дискка ёзилмайди

    Фақат хотирада туради ва матнга айлангач ўчирилади.

  • Тарих компьютерингизда

    Матнлар шифрланган ҳолда сақланади, муддатини ўзингиз танлайсиз ёки умуман сақламайсиз.

  • Серверимиз ўқимайди

    Овоз серверимиз орқали ўтади, у ерда ўқилмайди ва сақланмайди.

Махфийлик сиёсатини тўлиқ ўқиш

Нарх

Бепул

Ҳафтасига 5 000 сўз

  • Барча тиллар ва ёзувлар
  • Луғат ва қисқартмалар
  • Услуб ва трансформлар

Pro

Чекловсиз

  • Бепул режадаги ҳамма нарса
  • Сўз сони чекланмайди
Тез орада

Саволлар

Интернет керакми?

Ҳа, нутқни матнга айлантириш интернет орқали ишлайди. Интернет узилса, илова хабар беради ва қайта уринади.

Windows огоҳлантириш чиқаряпти, хавфлими?

Yozma ҳали рақамли имзога эга эмас, шунинг учун SmartScreen огоҳлантириши мумкин. «Батафсил», кейин «Барибир ишга тушириш» ни босинг.

Mac ёки телефон учун борми?

Ҳозирча фақат Windows. Кейинги навбатда Mac.

Овозимни ўқитишга ишлатасизларми?

Йўқ. Ҳозир овоз йиғилмайди. Келажакда бу фақат алоҳида розилигингиз билан бўлади.